Талабалар турар жойида “Шеьрхонлик кечаси”

Талабалар турар жойида “Шеьрхонлик кечаси”

         2019 йил 26 ноябрь куни институтнинг 2-сон Талабалар турар жойида кафедра ҳафталиги доирасида “Банк иши” кафедраси ҳамда Мураббийлар Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида “Шеърхонлик кечаси” ташкил етилди.

         Кечада институт Мураббийлар Кенгаши раиси У.Раджабов, “Банк иши” кафедраси мудири и.ф.д., проф. А.Омонов, катта ўқитувчи А.Васиев ва “Банк иши”, “Солиқлар ва суғурта” ва “Иқтисодиёт” факултетларининг талаба-ёшлари иштирок этдилар.

         Профессор А.Омонов китоб ўқиш, китобга меҳр қўйиш уларнинг маънавий дунё қарашини ўстиришда ва талабаларнинг бўш вақтларини ўтказишда энг ишончли дўст бўлиши ҳақида гапирди. У.Раджабов ўз сўзида бугунги кунгача эришган барча мувоффақиятларида ёшлигидан китобга қўйган меҳри, ўқиган китоблари асос бўлганлигини мамнунлик билан таъкидлади. А.Васиев мушоирани шоира Зулфия Мўминованинг бир шеърини ўқиб бериш билан бошлаб берди. Шундан сўнг талабалар Алишер Навоий, Абдулла Орипов, Еркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф шеърларидан, ўз ижодларидан ўқиб бердилар.

         Кечада фаол иштирок этган талабаларга китоблар совға қилинди. Талабалар ўтказилган тадбирдан мамнунликларини исхор қилдилар.

 

18:08 / 2019-11-29
Success helper
Success warning